+7 905 211 5000 
+7 906 274 5000
+99894 945 5000  
+99899 977 5000  
+7 964 707 5000  
(Узбекча гаплашамиз)

Бепуштлик бу нима?

Бепуштлик бу – жинсий ҳаёт кечирувчи, контрацепция воситаларидан фойдаланмайдиган жуфтликнинг бир йил давомида ҳомиладорликка эриша олмаслигидир. Жуфтликнинг бепуштлигига 40 фоиз ҳолатларда эркак, 40 фоиз ҳолатларда эса аёл сабабчи бўлади. Қолган 20 фоиз жуфтликларда бепуштлик аёл ва эркакда мавжуд қатор омиллар туфайли юзага келади.

Эркаклар бепуштлиги омиллари

  • сперматозоидлар сонининг камлиги (олигоспермия) – бир миллилитр спермага 15 миллиондан кам сперматозоидларнинг тўғри келиши
  • Спермаларнинг кам ҳаракатчанлиги (астеноспермия) – сперматозоидлар тухумҳужайрага етиб бориб, уни уруғлантиришга қодир эмаслиги
  • Шаклининг номақбуллиги (морфология) – сперматозоидларнинг туҳумҳужайра қобиғини ёриб киролмаслиги
  • Эякулятда сперматозоидларнинг бўлмаслиги (азооспермия) –сперматогенезнинг мавжуд эмаслиги ёки сперматозоидлар ҳаракатининг бузилиши сабабли бўлиши мумкин
  • Эрекция билан муаммолар – эякуляция ёки потенция билан муаммолар
  • Генетик муаммолар – хромосомаларнинг бузилиши, киста фибрози…
  • Шамоллаш, перациялар, жароҳатлар, онкологияга доир терапевтик муолажалар туфайли юзага келадиган эркаклар бепуштлиги…

Аёллар бепуштлиги омиллари

  • Тухумдон билан боғлиқ муаммолар – гормонал бузилишлар. Мазкур омил натижасида тухумдондаги фолликулалар етилмаслиги оқибатида овуляция юзага келмайди. Ёш ўтган сари (35 ёшдан кейин) тухумҳужайралар сони табиий равишда камаяди. Қиз бола туғилганида унинг тухумхужайралари сони максимал даражада бўлади. Туҳумҳужайралар умр давомида бошқа юзага келмайди.
  • Найчалар сабабли – бачадон найчалари ёпилиб қолганлиги сабабли (аксарият ҳолларда аёллардаги гинекологик шамоллаш ёки эндометриоздан сўнг) ёки бачадон найчалари мавжуд эмаслиги туфайли юзага келадиган бепуштлик
  • Эндометриоз – эндометрия (бачадон девори ички қатлами) тўқималари шу қатламдан ташқарисига қараб ўсиб кетиши билан ифодаланадиган касаллик. Эндометриоз бачадон найчалари, спайкаларнинг ёпилиб қолиши, ўтказувчанлигининг камайишига, иммунологик муаммоларга сабаб бўлиб, уруғланиш жараёни ва эмбрион имплантациясига салбий таъсир кўрсатади.
  • Иммунологик омил – иммунологик антитаначаларнинг мавжудлиги сперматозоидларнинг ҳаракатига салбий таъсир кўрсатади, шунингдек уруғланиш вақтида жинсий ҳужайраларнинг бирлашиш жараёнини издан чиқаради ва эмбрионнинг эрта ривожланишига таъсир этиши мумкин.
  • Генетичик бузилишлар – хромосомалар таркибининг ўзгариши.

Эркаклар ва аеллар бепуштлини даволашда аввало кишидан сабр талаб килинади, хеч качон бир бирингизни айбламанг уни устига яхшиси мутахасис маслахатига мурожаат килинг ,авволо фарзандни Аллохдан суранг. Хаммамизга шириндан шакар фарзандлар насиб килсин.